Асосий контентга ўтиш

Уч қадамда тайёр жадвал

Синфлар, ўқитувчилар ва сменаларни киритинг — Raspis қолганини ўзи қилади. Зиддияциз, гигиеник талабларга мос, таҳрирлашга тайёр.

  1. 1

    Маълумотни киритинг

    Синфлар, ўқитувчилар, бўш вақтлар, ўқув режа. Excel'дан импорт қилса ҳам бўлади.

  2. 2

    Генерация

    Бир тугма — тизим барча чекловларни ҳисобга олиб жадвал тузади.

  3. 3

    Таҳрирланг

    Керак жойини қўлда суринг. Зиддият бўлса дарҳол кўрасиз.

Синаб кўринг — рўйхатдан ўтмасдан

← карточкани судраб кўринг

1
2
3
4
5
6
5-A
Мат
Она
Инг
Физ
Тар
5-B
Она
Мат
Инг
Тар
Физ
6-A
Инг
Мат
Она
Ким
Физ
Жойлаштирилмаган:

Тўлиқ демо катта экран учун — компютерда очинг

Кўп сўраладиган саволлар

Маълумот киритиш қанча вақт олади?

Ўртача мактаб (25–30 синф) учун 2–3 соат. Excel'дан импорт қилсангиз — ундан ҳам тез. Бир марта киритасиз, кейинги йиллар учун нусхаланади.

Мавжуд Excel жадвалимни юкласа бўладими?

Ўқитувчилар, синфлар ва фанлар рўйхатини Excel'дан импорт қиласиз — сеҳргар устунларни ўзи топади, хатоларни эса алоҳида файлга чиқариб беради. Тайёр жадвал катакларини импорт қилиш ҳозирча йўқ: жадвал тизим ичида тузилади.

Жадвал автоматик чиқмаса нима бўлади?

Генерация жойлаштира олмаган дарслар алоҳида панелда қолади ва нима халақит бераётгани кўрсатилади. Уларни конструкторда қўлда қўясиз — тизим ҳар бир дарс учун мумкин бўлган катакларни ёритиб туради.

Маълумотларим хавфсизми?

Ҳар бир мактаб маълумоти алоҳида ажратилган — бошқа мактаб уни кўра олмайди. Алоқа шифрланган канал орқали кетади. Улашиш ҳаволаси фақат сиз тарқатган манзил билан очилади ва уни исталган пайт янгилаш мумкин.

Интернециз ишлайдими?

Тизимнинг ўзи интернет орқали ишлайди. Тайёр жадвални PDF ёки Excel'га чиқариб олсангиз, у интернециз ҳам қўлингизда бўлади — чоп этиш варианти A4 га мослаб тайёрланади.

Бир неча жадвал варианти тузса бўладими?

Ҳа. Бир нечта жадвал сақланади, уларни нусхалаб таққослайсиз. Биттаси фаол бўлади — улашиш ҳаволаси ва ҳисоботлар айнан шундан озиқланади, қолганлари қоралама бўлиб туради.

Ўқитувчилар қандай кўради?

Ҳар бир синф ва ўқитувчи учун ҳавола бор — уни Telegram'га ташлайсиз, улар логин қилмасдан телефондан очади. Telegram бот орқали ҳам ўз жадвалини олиши мумкин.

Бу йилги жадвални бир соатда тузинг